Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий солиқ тушумларини тақсимлаш миқдорлари белгиланди
2026 йил 1 январдан ижтимоий солиқ тушумларини жамғармалар ўртасида тақсимлашнинг янги миқдорлари жорий этилади. Шу билан бирга, айрим мол-мулк ва ер солиқлари бўйича ҳисобланган суммаларга чеклов белгиланмоқда.
Тегишли қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан ижтимоий солиқ тушумлари қуйидагича тақсимланади:
Бюджет ташкилотлари бўйича:
- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — 98,0 фоиз;
- Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига — 1,2 фоиз;
- Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига — 0,4 фоиз;
- Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашига — 0,4 фоиз.
Бошқа тўловчилар бўйича:
- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — 95,9 фоиз;
- Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига — 2,5 фоиз;
- Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига — 0,8 фоиз;
- Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашига — 0,8 фоиз.
Шунингдек, ҳужжатда 2026 йил 1 январдан қуйидаги суммалар 2025 йилда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозимлиги белгиланди:
- уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари, шу жумладан оммавий баҳолашдан ўтказилган объектларга 2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси;
- уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкаларида жисмоний шахслардан ундириладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи суммаси.
Мавзуга оид
14:47
2026 йил бюджети ижроси бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди
08:36 / 27.12.2025
Ҳукумат захира жамғармаси ва мақсадли жамғармалар трансфертлари қайта белгиланади
19:06 / 26.12.2025
Тадбиркорларга солиқ муносабатларида енгилликлар берилди
08:42 / 26.12.2025