Ўзбекистон | 14:46 / 02.01.2026
2471
1 дақиқада ўқилади

Пахта ва ғалла навлари янгиланади: тезпишар серҳосил навлар жорий этилади

“Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш ва рентабелликни кучайтириш доирасида пахта ҳамда ғалла етиштиришда навларни янгилашга алоҳида эътибор қаратилган.

Фото: Kun.uz

Лойиҳага кўра, пахта бўйича ўртача ҳосилдорлик кўрсаткичларини 45–50 центнерга етказиш, ғалла бўйича эса ҳосилдорликни 90–100 центнергача ошириш мақсад қилинган.

Шу мақсадда пахтада 8 та тезпишар серҳосил навларни танлаш ва жойлаштириш, ғаллада эса 12 та янги тезпишар серҳосил навларни танлаш ва жойлаштириш режалаштирилган. Қайд этилишича, бу чоралар ҳосилдорликни барқарор ошириш, иқлим ва ресурс омилларига мослашган навлар улушини кенгайтиришга хизмат қилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада замонавий ресурс тежамкор технологияларни пахта ва ғалла майдонларининг 40–50 фоизида жорий этиш ҳам назарда тутилган.

Стратегия лойиҳасида белгиланган вазифалар пахта ва ғалла етиштиришда навларни янгилаш ҳамда тезпишар серҳосил навларни жорий этиш орқали ҳосилдорликни ошириш ва аграр тармоқ самарадорлигини кучайтиришга қаратилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид