Жамият | 12:49
5545
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ерости йўлида телефон олиб қочган шахс ушланди

Тошкентда Шимолий вокзал яқинидаги ерости ўтиш жойида қизнинг телефонини зўрлик билан тортиб олган шахс қўлга олинди. «Босқинчилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. У 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкентда декабрь ойи охирида Шимолий вокзал ҳудудидаги ер ости ўтиш жойида қизнинг телефонини зўрлик билан тортиб олган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Ҳодиса 21 декабр куни соат 21:00 атрофида содир бўлган. 21 ёшли қиз ўтиш жойидан ўтаётганда унга номаълум шахс ҳужум қилиб, 500 АҚШ долларига баҳоланган смартфонини олиб қочиб кетган.

Тезкор ҳаракатлар давомида ушбу шахс қўлга олинган. У илгари ўғирлик учун судланган 26 ёшли Отабек Мадумаров бўлиб чиқди.

Эркакка нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноят учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Гумонланувчи ҳибсга олиниб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

ИИББ қўлга олинган шахснинг ҳаракатларидан жабрланганларни 71−206−42−54 ёки 102 телефон рақамларига мурожаат қилишга чақирган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид