Ўзбекистон | 14:39 / 05.01.2026
2301
1 дақиқада ўқилади

Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан электрон ҳисобварақ-фактураларнинг (ЭҲФ) хавф даражасини аниқлаш ҳамда уларда акс эттирилган операциялар бўйича қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш тартибини белгилайдиган низом тасдиқланди. 

Фото: Unsplash

Ҳужжатда ЭҲФлар товар (хизмат)лар битта етказиб бериш занжири бўйича хавф даражасини баҳолаш, уларни тоифаларга ажратиш ҳамда хавф даражасига қараб ЭҲФ бўйича ҚҚСни тўлаш ва ҳисобга олиш хусусиятлари назарда тутилгани қайд этилган

Низомга кўра, ахборот тизими орқали юқори хавф деб топилган ЭҲФ улуши ҳисобот даврида ҚҚС тўловчилари томонидан расмийлаштирилган жами ЭҲФ сонининг 10 фоизидан ошмаслиги керак. 

Маълум қилинишича, ЭҲФнинг хавф даражаси мезонларини Ўзбекистон Солиқ қўмитаси белгилайди. ЭҲФ эса ахборот тизимида белгиланган ҳар бир мезон бўйича баллар йиғиндиси асосида автоматик тарзда баҳоланиб, умумий баллга кўра “паст хавф” ва “юқори хавф” тоифаларига ажратилади. 

Шунингдек, Солиқ қўмитаси хавф даражасини ҳисобга олган ҳолда ЭҲФнинг марказлаштирилган электрон реестрини юритиши белгиланган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид