Спорт | 21:56 / 14.01.2026
3618
1 дақиқада ўқилади

Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед»ни мавсум охиригача бошқаради

Клуб афсонаси ишдан бўшатилган Рубен Аморим ўрнига тайинланди.

Фото: manutd.com

Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед» бош мураббийига айланди. Клубнинг маълум қилишича, 44 ёшли мутахассис мавсум охиригача шу лавозимга тайинланган.

«Манчестер Юнайтед» АПЛ 21-туридан кейин 32 очко билан турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Рубен Аморим ишдан бўшатилгандан сўнг, жамоани икки ўйинда Даррен Флетчер бошқарди.

Кэррик 2006 йилдан 2018 йилгача «Манчестер Юнайтед»да ўйнаган. У 5 марта АПЛ ғолиби, Англия Кубоги, Лига Кубоги (2 марта) ва мамлакат Суперкубогида (6 марта) ғолиб бўлган. Халқаро майдонда «МЮ» билан Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Кэррик мураббийлик фаолиятини 2018 йилда бошлади ва «Манчестер Юнайтед»да бош мураббий ёрдамчиси бўлди. 2022-2025 йилларда «Мидлсбро» клубини бош мураббий сифатида бошқарди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид