Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда алкогол савдосини чеклаш таклиф қилинди
Қозоғистон мажлиси депутати Магеррам Магеррамов мамлакат бўйлаб алкогол маҳсулотлари савдосини қатъийроқ тартибга солиш таклифи билан бош вазирга депутатлик сўрови йўллади. Унинг таъкидлашича, бундай чоралар маст ҳолда содир этилаётган жиноятлар сони юқорилиги сабабли зарур.
Фото: Depositphotos
Қозоғистонда мажлис депутати Магеррам Магеррамов бош вазирга мурожаат қилиб, алкогол маҳсулотлари савдосини кучайтириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди. Унинг фикрича, мамлакатда маст ҳолда содир этилаётган жиноятлар улуши юқори бўлиб қолаётгани бу борада кескин чоралар кўришни талаб этмоқда.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, қотилликлар ва безорилик ҳолатларининг қарийб ярми, ҳар тўртинчи талончилик ва йўл-транспорт ҳодисалари, шунингдек, оилавий-маиший ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти алкогол таъсири остида содир этилмоқда. Депутат, шунингдек, вояга етмаганлар томонидан маст ҳолда жамоат тартибини бузиш ҳолатлари ҳам қайд этилаётганини таъкидлади.
Асосий таклифлар қаторида:
- дўконларда алкогол маҳсулотларининг чакана савдосини соат 20:00 дан кейин, кафе ва ресторанларда эса соат 22:00 дан кейин тақиқлаш;
- болалар муассасалари атрофида 100 метр радиусда спиртли ичимликлар сотишга қўйилган тақиқни қайта жорий этиш;
- алкогол сотуви билан шуғулланувчи савдо нуқталари сонини чеклаш таклиф этилган.
Шунингдек, депутатлар алкогол маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкага эга товарлар рўйхатига киритиш, алкоголнинг онлайн савдосини тақиқлаш ҳамда ёшлар ўртасида алкоголизмнинг зарарли оқибатларини олдини олиш бўйича рақамли ва медиа платформалар орқали профилактика дастурларини ишлаб чиқишни масъул вазирликларга топширишни таклиф қилмоқда.
Мавзуга оид
10:04 / 14.01.2026
Қозоғистон нефти экспортига боғлиқ танкерлар Қора денгизда нишонга олинди
20:37 / 13.01.2026
Қозоғистон осмонида Ўзбекистон ва Россия самолётлари хавфли яқинлашгани маълум бўлди
13:23 / 13.01.2026
Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар: энг катта улуш савдода
13:49 / 12.01.2026