Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Silk Avia 1 февралдан маҳаллий йўналишлар бўйича чипталар нархини оширади
Silk Avia 1 февралдан 14 та маҳаллий йўналишдаги авиачипталар нархини 7 фоиздан 7,6 фоизгача оширади. Энг катта қимматлашув Тошкент – Бухоро йўналишида.
2026 йил 1 февралдан бошлаб Silk Avia маҳаллий йўналишлар бўйича янгиланган тарифлар кучга киришини маълум қилди. Нархлар ошиши энг минимал тарифлар учун қуйидагича бўлади:
- Тошкент – Самарқанд 291 минг сўмдан 313 минг сўмга;
- Тошкент – Бухоро 320 минг сўмдан 344 минг сўмга;
- Тошкент – Навоий 277 минг сўмдан 297 минг сўмга;
- Тошкент – Қарши 277 минг сўмдан 297 минг сўмга;
- Тошкент – Термиз 335 минг сўмдан 360 минг сўмга;
- Тошкент – Наманган 277 минг сўмдан 297 минг сўмга;
- Тошкент – Фарғона 277 минг сўмдан 297 минг сўмга;
- Тошкент – Урганч 437 минг сўмдан 469 минг сўмга;
- Тошкент – Қўқон 277 минг сўмдан 297 минг сўмга;
- Тошкент – Андижон 306 минг сўмдан 328 минг сўмга;
- Тошкент – Сариосиё 393 минг сўмдан 422 минг сўмга;
- Тошкент – Зомин 117 минг сўмдан 125 минг сўмга;
- Тошкент – Шаҳрисабз 277 минг сўмдан 297 минг сўмга;
- Нукус – Мўйноқ 117 минг сўмдан 125 минг сўмга.
«Нархлар бир томонга ҳисобланган. Саёҳатларингизни режалаштиришда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олишингизни тавсия этамиз. Авиачипталарни silk-avia.com сайтида, мамлакатнинг барча аэропортларида ва Uzbekistan Airways Sales филиалида харид қилишингиз мумкин», дейилади компания хабарида.
Silk Avia — Uzbekistan Airports томонидан ташкил этилган лоукостер авиакомпания бўлиб, парвозларини 2023 йил 25 апрелдан бошлаган. 2023 йил октябрь ойида президент қарори билан компания бренди сақлаб қолинган ҳолда Uzbekistan Airways таркибига ўтказилган.
Мавзуга оид
15:35 / 16.05.2026
“Саёҳатчи кўп, темирйўл эса битта” – чипта етишмовчилигига қачон барҳам берилади?
21:24 / 10.04.2026
АҚШ элчихонаси ЖЧ-2026 чиптаси эгалари учун виза суҳбатига ёзилиш тартибини эълон қилди
17:43 / 19.12.2025
Centrum Air бир ўринга 2 та чипта сотиши натижасида икки фуқаро Истанбул аэропортида қолиб кетди
18:50 / 12.12.2025