Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Метан заправкалар» фаолиятига яна вақтинча чеклов киритилди
Ҳаво ҳарорати пасайиши ва табиий газга талаб ошиши ортидан айрим ҳудудларда газ қувурларида босим пасаймоқда. Шу муносабат билан аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини биринчи навбатда таъминлаш мақсадида «метан заправкалар» ишига вақтинча чеклов жорий этилди.
Фото: Kun.uz
Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида энергетика тизими 24 соатлик кучайтирилган иш режимида фаолият юритмоқда. Ҳудудларда ишларнинг бориши доимий назоратда бўлиб, юзага келаётган носозликлар зудлик билан бартараф этилмоқда.
Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли табиий газга бўлган талаб ошгани боис айрим ҳудудларда қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилмоқда. Аҳоли хонадонлари, тиббиёт ва таълим муассасаларини биринчи навбатда табиий газ билан таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.
Шу сабабли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари — «метан заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов киритилди. Мазкур чоралар фақат совуқ кунларда аҳоли учун барқарор таъминотни таъминлашга қаратилган бўлиб, вазият барқарорлашиши билан чекловлар бекор қилинади. Ҳудудлардаги вазиятга қараб қўшимча маълумот тақдим этилади.
Шу билан бирга, аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ҳамда жамоат транспорт воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади. Ушбу йўналишларда фаолият юритаётган транспорт воситаларининг узлуксиз ишлаши аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид
17:45 / 19.03.2026
Тошкентда Рамазон ҳайити куни айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
10:50 / 18.03.2026
Хитой Бухорода 75 млн долларлик “яшил” энергия лойиҳасини амалга оширади
10:18 / 15.03.2026
15 март куни метан заправкалар олти соат ишлайди
09:05 / 15.03.2026