Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда нишонни аниқ урадиган милтиқли дрон синовдан ўтказилди
Синов вақтида дрон 10 метр баландликда ва 100 метр масофадан 20та ўқ узган ва барча ўқлар нишонга аниқ етиб борган.
Хитойда 100 метр масофадан нишонни аниқ урадиган милтиқ ўрнатилган дрон синовдан ўтказилди, деб хабар берди South China Morning Post газетаси.
"Хитойнинг махсус операциялар учун мўлжалланган янги учувчисиз қурилмаси синов вақтида инсон катталигидаги нишонни пиёдалар винтовкасидан бехато уриб ажойиб натижа кўрсатди", - дейилади нашр хабарида.
Газетанинг аниқлик киритишича, дрон Wuhan Guide Infrared компанияси ва Хитой қуруқлик қўшинлари махсус операциялар академияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.
Қайд этилишича, унинг бошқа дронлардан фарқ қиладиган жиҳати шундаки, қурилмага оддий милтиқ ўрнатилиши мумкин.
Синов вақтида дрон 10 метр баландликда ва 100 метр масофадан 20та ўқ узган ва барча ўқлар нишонга аниқ етиб борган. Ўқларнинг ярми 11 сантиметрли радиусга теккан, бу инсон бошига тенг нишондир.
Маълум қилинишича, мутахассислар аниқликни кучайтириш учун махсус дастурий таъминот ишлаб чиққан бўлиб, у масофа, шамол тезлиги ва дроннинг қандай баландликда эканлигига қараб ўқ узилиш бурчагини тўғрилаб туради.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
15:20 / 09.06.2026