Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуймасининг нархи 10,8 миллион сўмдан ошди
Ўзбекистон бозорида олтин қуймалар нархи 1 грамм учун 2,2 млн сўмга яқинлашди. 2026 йил бошидан бери нарх ошиши 25,5 фоизни ташкил этяпти. Жаҳон бозорида ҳам олтин баҳоси сезиларли даражада қимматлаб, 1 унцияси учун 5600 долларга яқинлашди.
Фото: Марказий банк
Марказий банк доимий равишда ўлчовли олтин қуймаларининг нархларини янгилаб боради. 29 январда эълон қилинган маълумотларга кўра, 5 граммли олтин қуймасининг нархи 10 млн 864 минг сўмни ташкил қилди. Қуймалар нархи 1 грамм учун 2 млн 173 минг сўмга баҳоланяпти.
2026 йилнинг бошидан бери олтин қуймалар қарийб 25,5 фоизга қимматлашди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Марказий банки олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангаларни 2018 йилда муомалага чиқарган. 2020 йил ноябридан бошлаб эса ўзбекистонликларда жамғармаларини қуйма олтин шаклида сақлаш имконияти ҳам пайдо бўлди: Марказий банк 5, 10, 20 ва 50 граммли олтин қуймаларини тижорат банклари орқали сотувга чиқарди.
Олтин қуймалари нархлари халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан кун давомида қайта кўриб чиқилади. Шунга кўра, нархлар доимий ўзгарувчан характерга эга бўлади.
100 граммли олтин қуймалар Ўзбекистонда 2025 йил 17 январдан бошлаб сотувга чиқарилган.
Жаҳон бозорида ҳам қимматбаҳо металл баҳоси унцияда аллақачон 5500 доллардан ошиб, янги психологик нуқта — 5600 долларга яқинлашяпти. Нархларни рағбатлантираётган асосий омиллар сифатида геосиёсий кескинликнинг сақланиб қолаётгани, АҚШ долларининг заифлашуви ва Федерал захира тизими (ФЗТ) фоиз ставкаларини пасайтириши мумкинлиги ҳақидаги кутилмалар келтириляпти.
Мавзуга оид
13:20
«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов
21:51 / 28.01.2026
Yangi Bank'ни сотиш масаласи ҳам кўрилган, лекин инвестор топилмаган — Ишметов
11:27 / 28.01.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
12:01 / 26.01.2026