Жамият | 18:38 / 31.01.2026
8024
1 дақиқада ўқилади

Яшнободдаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

Тошкентнинг Яшнобод тумани Паркент кўчасида, Aviator савдо-кўнгилочар мажмуасида содир бўлган ёнғиндан сўнг олиб борилган дастлабки ўрганиш ишларида вайроналар остида бир кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Фото: ФВББ

ФВВ вакилининг сўзларига кўра, ёнғин оқибатида 2023 йилда туғилган гўдак ҳалок бўлган. У аниқ маълумотлар олинганидан сўнг яна қўшимча маълумот берилишини айтди. Вазирлик хабар беришича, ёнғин ҳақида пойтахт ФВББга 31 январ соат 15:47 да хабар келиб тушган бўлиб, соат 15:53 да қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борган ва биринчи навбатда бино ичидаги ҳамма одамлар эвакуация қилинган. Ёнғин соат 17:17 да тўлиқ бартараф этилган. 

Ёнғинни бартараф этиш ишларига фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов бошчилик қилди.

Аввалроқ Korzinka супермаркетлар тармоғи ушбу савдо марказининг 1-қаватидан ижара асосида фойдаланиши, ёнғин эса бинонинг 2-қаватида бошланганини маълум қилганди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид