Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнобод туманидаги Aviator мажмуасида ёнғин чиқди
1,5 соат давом этган ёнғинни ўчиришга бевосита ФВВнинг янги раҳбари бош-қош бўлди. Вазирлик жароҳат олганлар йўқлигини маълум қилди. Korzinka баёнотига кўра, супермаркет бу бинонинг 1-қаватидан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланади, ёнғин эса 2-қаватда, бошқа ижарачилар ҳудудида бошланган. (хабар янгиланди)
Тошкентнинг Яшнобод тумани Паркент кўчасида, Aviator савдо-кўнгилочар мажмуасида ёнғин чиқди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғин ҳақида пойтахт ФВББга 31 январ соат 15:47 да хабар келиб тушган бўлиб, соат 15:53 да қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борган ва биринчи навбатда бино ичидаги ҳамма одамлар эвакуация қилинган. Тан жароҳати олганлар аниқланмаган.
“Ёнғин соат 16:50 да қуршаб олиниб, соат 17:17 да тўлиқ бартараф этилган”, дейилади ФВВ ахборотида.

Ёнғинни бартараф этиш ишларига фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов бошчилик қилди.


Ҳодиса рўй берган бинода Aviator Korzinka супермаркети жойлашган. Супермаркетлар тармоғининг маълум қилишича, ёнғин ўчоғи бинонинг иккинчи қаватида, бошқа ижарачиларнинг ҳудудида аниқланган.
"Aviator савдо марказининг биринчи қаватида жойлашган Korzinka супермаркети ижара ҳуқуқи асосида фаолият юритади, ушбу бино Korzinka'га тегишли эмас. Ёнғин Korzinka дўкони ҳудудидан ташқарида юз берди ва супермаркетнинг ёнғин келиб чиқишига алоқаси йўқ.
Ёнғин аниқлангач, дарҳол барча кўзда тутилган хавфсизлик чоралари кўрилди. Мижозлар ва дўкон ходимлари тезлик билан хавфсиз жойга кўчирилди. Супермаркет ходимлари ва мижозлари орасида жабрланганлар йўқ”, – дейилади Korzinka баёнотида.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
10:59 / 13.06.2026
Яккасаройда кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026