Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмалиқда ўқувчи вафоти бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги мактаб ўқувчисининг вафоти билан боғлиқ турли хабарлар ва муҳокамалар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилиб, суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Фото: Kun.uz
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 январ куни Олмалиқ шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабида нохуш ҳолат юз берган. Мактабнинг 10-синф ўқувчиси (2009 йилда туғилган) К.Е. мактаб йўлагида ҳушини йўқотган. Дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, ўқувчи вафот этган.
Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Якуний хулосалар расмий текширувлар якунланганидан сўнг эълон қилиниши билдирилди.
Шу муносабат билан жамоатчиликдан текширув тугалланмагунча тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик, холислик ва қонун устуворлиги тамойилларига риоя қилиш сўралди.
Мавзуга оид
15:32 / 25.05.2026
Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди
15:24 / 02.04.2026
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
10:22 / 06.03.2026