Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда “Ўзбек маданияти элчиси” тайинланди
Лондон шаҳрида Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан таъсис этилган “Ўзбек маданияти элчиси” кўкрак нишони ва сертификатини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу фахрий унвон таниқли санъатшунос олима, Буюк Британияда истиқомат қилаётган ватандош Шахина Миржоновага тақдим этилди.
“Дунё” АА хабар беришича, тантанали маросимда Шахина Миржонованинг ўзбек миллий маданиятини халқаро майдонда тарғиб этишдаги фаолияти алоҳида эътироф этилди. Хусусан, унинг анъанавий санъат ва замонавий дизайнни уйғунлаштирган ҳолда миллий маданиятни кенг оммага намойиш этиш борасидаги ишлари таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг бой маданий меросини Буюк Британия жамоатчилиги ўртасида кенг ёйишга қаратилган самарали ташаббуслари ва кўп йиллик ижодий-тарғибот фаолияти юқори баҳоланди.
Маълум қилинишича, “Ўзбек маданияти элчиси” фахрий унвони ватандошнинг юрт маданияти ва санъатини хорижда муносиб тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун тақдим этилди.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026