Жамият | 09:09 / 17.02.2026
1928
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳурда Белтепа кўчасидаги хонадонда ёнғин: жабрланганлар йўқ

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги Белтепа кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлди. Тошкент шаҳар ФВББ маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

16 феврал куни соат 20:51 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Белтепа кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушган.

Шундан сўнг қутқарув техникалари кўрсатилган манзилга соат 20:54 да етиб борган ва ёнғин ўчириш ишлари олиб борилган. ФВББ маълумотида вазият тўлиқ назоратга олингани қайд этилган.

Қўшимча маълумотга кўра, ёнғин соат 21:29 да қуршаб олинган ва соат 21:38 да тўлиқ ўчирилган.

Тошкент шаҳар ФВББ маълумотига кўра, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид