Ўзбекистон | 10:22
594
1 дақиқада ўқилади

Туман сабаб Гуанчжоу—Тошкент рейси Самарқандга йўналтирилди

Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво (туман) кузатилгани сабабли Centrum Air авиакомпаниясининг Гуанчжоу—Тошкент йўналишидаги C6512 рейси экипажи Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди.

Фото: Uzbekistan Airports

Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида туман туфайли парвозларни қабул қилишда чекловлар юзага келган. 

Шу муносабат билан Centrum Air авиакомпаниясининг Гуанчжоу—Тошкент йўналишидаги C6512 рейси экипажи хавфсизлик талабларидан келиб чиқиб, Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналишни танлаган.

Парвознинг кейинги ҳаракати ва Тошкентга қўниши бўйича қўшимча маълумотлар кейинроқ маълум қилиниши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид