Ўзбекистон | 10:20 / 21.02.2026
2962
1 дақиқада ўқилади

Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди

Учтепа туманида жойлашган Изза қурилиш бозори ҳудудида содир бўлган ёнғин оқибатида бозордаги 200 кв м майдонда жойлашган ром ва эшик маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Фото: Видеодан кадр

Қутқарувчиларнинг ёнғинни тезкорлик билан бартараф этиши натижасида бозорнинг 2000 кв м майдони сақлаб қолинган.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 16 феврал куни мазкур бозор Давлат ёнғин назорати органи томонидан белгиланган тартибда текширувдан ўтказилган. Текширув давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бир қатор бузилиш ҳолатлари аниқлангани сабабли, камчиликлар бартараф этилгунига қадар бозорнинг иш фаолияти тўхтатилиб, 3 кун муддатга электр таъминотидан узилган.

Бозор маъмурияти туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига аниқланган барча камчиликларни бартараф этиш юзасидан кафолат хати тақдим этган. Бироқ, ушбу қоидабузарликлар ўз вақтида тўлиқ бартараф этилмагани оқибатида ёнғин келиб чиққани қайд этилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барчадан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраб қолган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид