Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШнинг эҳтимолий ҳужумига қарши режа тайёрламоқда
Хабар қилинишича, мамлакатдаги барча ҳарбий кучлар юқори даражадаги шайлик ҳолатига келтирилган. Ироқ билан чегара ва Форс кўрфази соҳиллари бўйлаб баллистик ракета учириш мосламалари жойлаштирилган.
Фото: AP
Эрон ҳукумати АҚШнинг эҳтимолий зарбаларига қарши режа тайёрламоқда, деб хабар берди New York Times газетаси Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг юқори лавозимдаги мансабдорларига таяниб.
Уларнинг сўзларига кўра, Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Хоминаий ҳар бир ҳарбий қўмондон ва сиёсатчига тўрт нафардан эҳтимолий ўринбосар танлаш топшириғини берган. У шунингдек, коммуникацияда муаммолар юзага келганида ёки оятуллоҳ ҳалок бўлганида қарор қабул қилиши мумкин бўлган "тор доирадаги ишончли шахсларга" вазифаларни тақсимлаган.
"Ҳоминаий мамлакат миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижани ва бир неча нафар яқин маслаҳатчиларига нафақат Америка ва Исроил бомбардимонларидан сўнг, балки олий раҳбарият, жумладан, Хоминаийнинг ўзига суиқасд қилинганидан кейин ҳам ислом республикасининг омон қолишини таъминлашлари кераклигини айтди", - деган New York Times манбалари.
Таъкидланишича, Эрон АҚШнинг ҳужуми муқаррарлигидан келиб чиқиб ҳаракат қилмоқда. Мамлакатдаги барча ҳарбий кучлар юқори даражадаги шайлик ҳолатига келтирилган. Ироқ билан чегара ва Форс кўрфази соҳиллари бўйлаб баллистик ракета учириш мосламалари жойлаштирилган.
"Уруш бошланган тақдирда полиция, разведка махсус корпуслари ва "Басиж" халқ кўнгилли бўлинмалари йирик шаҳарлар кўчаларини қўриқлайди", - деган уч нафар ҳарбий ва икки нафар мансабдор.
Жума куни АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга ҳужум қилиш эҳтимоли кўриб чиқилаётганини айтганди.
Мавзуга оид
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
17:47 / 22.02.2026
Эронда талабалар ҳукуматга қарши янги намойишлар уюштирди
14:43 / 22.02.2026
Кўпчилик Эронга зарбани кутмоқда: эҳтимолий уруш қандай кечиши мумкин?
11:22 / 22.02.2026