Ўзбекистон | 11:39
1247
1 дақиқада ўқилади

“17 минг долларга Исроилга юбораман”: Самарқандда гумонланувчи ушланди

Самарқанд шаҳрида фуқарони 17 минг АҚШ доллари эвазига Исроилга ишга юборишни ваъда қилган шахс олдиндан 7 минг доллар бўнак олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Фото: Prokuratura Departamenti

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.К. қўлга олинди.

Маълум қилинишича, у фуқаро Ф.К.нинг ишончига кириб, уни 17 000 АҚШ доллари эвазига Исроил давлатига ишга жойлаштиришни ваъда қилган

Келишилган маблағнинг 7 000 АҚШ долларини олдиндан бўнак сифатида олган вақтида гумонланувчи ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 168-моддалари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид