Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент иқлимига мос кўчатлар етиштириш йўлга қўйилди
Пойтахтда умумий майдони 21 гектар бўлган ҳудудда Тошкент иқлимига мос дарахт ва буталар кўчатларини етиштириш ишлари бошланди. Майдон автоматик томчилатиб суғориш тизими билан жиҳозланиб, суғоришда артезиан сувидан фойдаланилади.
Тошкент шаҳри иқлимига мос кўчатларни етиштириш бўйича янги лойиҳа доирасида 21 гектар ҳудудда дарахт ва буталарни парваришлаш йўлга қўйилди. Ушбу майдонга эман, чинор, липа, лола дарахти, заранг ҳамда садақайрағоч каби турлар экилиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, ҳудуд тўлиқ автоматик томчилатиб суғориш тизими билан жиҳозланади. Суғориш жараёнларида артезиан сувидан фойдаланилади.
Ҳозирда 5 гектар майдонда кўчат экиш ишлари бошланган бўлиб, бу ҳудудга 6 турдаги жами 8 640 та дарахт кўчати экиш кўзда тутилган. Кўчатлар икки йил давомида шу ерда парвариш қилиниб, кейинчалик Тошкент шаҳрининг турли ҳудудларига кўчириб ўтказилади.
Маълум қилинишича, кўчатлар Туркия, Италия, Германия, Нидерландия, Испания, шунингдек Европа ва Хитойдан келтирилмоқда. Ишлар туркиялик мутахассис назорати остида амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026