Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина дронлари ҳужумидан кейин Краснодар ўлкасида НҚЗ ёниб кетди
Краснодар ўлкаси оператив штаби хабар беришича, Каневской туманидаги Новоминская станицасида учувчисиз қурилманинг парчалари тушганидан кейин нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлган. Жабрланганлар йўқ.
Фото: AP
Украина учувчисиз аппаратлари 28 феврал, шанбага ўтар кечаси Краснодар ўлкасидаги нефтни қайта ишлаш заводи (НҚЗ)га ҳужум қилди. Бу ҳақда ҳудуднинг оператив штаби Telegram’да хабар берди.
Гап Каневской тумани Новоминская станицасида жойлашган “Албашнефть” НҚЗ ҳақида кетмоқда. Краснодар ўлкаси оператив штаби маълумотларига кўра, у ерда “дрон парчалари тушиши ортидан ёнғин келиб чиққан”. Маҳаллий ҳокимиятнинг дастлабки маълумотларига кўра, ҳеч ким жабрланмаган.
Завод ҳудудида — олов корхонанинг резервуарларидан бирини қамраб олган жойда — фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда.
15 феврал куни украин дронлари Краснодар ўлкасидаги “Таманьнефтегаз” нефт терминали инфратузилмасига такроран зарба берган. Ҳужумдан кейин объект ҳудудида нефт маҳсулотлари сақланаётган резервуар ёнган. Ушбу нефт терминалига дронлар томонидан олдинги ҳужум 2026 йил 22 январда содир бўлган.
Мавзуга оид
12:20
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
09:10
Россияда илк бор оммавий равишда “ракета хавфи” эълон қилинди
08:52
Гана Украинадаги урушда 55 нафар фуқароси ҳалок бўлганини маълум қилди
14:49 / 27.02.2026