Жаҳон | 19:18
6163
1 дақиқада ўқилади

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби қўшни давлатларни огоҳлантирди

Али Ларижонийнинг сўзларига кўра, қўшни мамлакатларда жойлашган АҚШ ҳарбий базалари ҳудуди Америка ҳудуди ҳисобланади.

Фото: REUTERS

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний Яқин Шарқдаги ҳарбий тўқнашувлар фонида қўшни мамлакатларга мурожаат қилди.

У Теҳрон қўшни давлатларга ҳужум қилмоқчи эмаслигини билдирди.

«Бироқ агар сизнинг мамлакатингизда жойлашган базалардан бизга қарши фойдаланиладиган бўлса ва Қўшма Штатлар минтақада бу базалардан фойдаланиб амалиёт ўтказадиган бўлса, у ҳолда бу базаларга зарба берамиз», — деб ёзди у Х тармоғида.

Ларижонийнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбий базалари ҳудуди Америка ҳудуди ҳисобланади.

14 январда Теҳрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги иттифоқчиларини агар АҚШ Эронга ҳужум қилса, Теҳрон Яқин Шарқ давлатлари ҳудудидаги АҚШ базаларига зарба бериши ҳақида огоҳлантирганди.

28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга зарбалар берди. Эрон бунга жавобан Исроил ва АҚШнинг ҳарбий базалари жойлашган Баҳрайн, Кувайт, Қатар ва БААга ракета зарбалари йўллади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид