Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Яқин Шарқда бўлиб турганлар учун тавсиялар эълон қилди
Ташқи ишлар вазирлиги Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилди. Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани сабабли Ўзбекистон вазирлик минтақадаги фуқаролар учун тавсияларни, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар билан боғланиш учун тезкор алоқа рақамларини эълон қилди.
Фото: Ўзбекистон ТИВ
Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.
Теҳрондаги дипломатик ваколатхонага кўра, ҳозирда Эронда жами 81 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди. Шулардан:
- 8 нафари – дипломатик ваколатхоналар ходимлари;
- 9 нафари – Қум шаҳрида таҳсил олаётган талабалар;
- 55 нафари – Эрон ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар;
- 9 нафари – хусусий сафар билан борганлар.
Элчихона ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб турибди ва улар билан мунтазам мулоқотни таъминламоқда, дейилади хабарда.
Яқин Шарқда вазият кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳудудларда бўлиб турган ёки сафар қилишни режалаштираётган фуқароларга тавсиянома эълон қилди.
Унда расмий ахборот манбаларини кузатиб бориш, дипломатик ваколатхоналар билан алоқада бўлиб туриш, маҳаллий қоидаларга риоя этиш, ҳужжатларни ишончли жойда сақлаш ва алоқа воситалари доимо ишлаб туришига эътибор қаратиш сўралган.

ТИВ, шунингдек, Ўзбекистоннинг минтақадаги хорижий ваколатхоналарининг тезкор алоқа ва «ишонч телефонлари» рақамларини келтириб ўтди:
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти:
+998 97 136 51 51
Колл-марказ: 1164
Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси (Теҳрон ш.)
+98 912 132 78 23
Масъул шахс: Йўлдошев Элбек
Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси
+974 5141 1001 — Консул: Отабек Муратов
+974 3352 0001 — Элчи маслаҳатчиси: Шуҳрат Тешбоев
Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси
+971 54 212 18 53 — Жаҳонгир Хаитов
Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси (БАА)
+971 55 986 90 40
Консул: Бобоназаров Жаҳонбой Ҳабибулло ўғли
+971 55 956 41 10
Консул: Одилов Азизбек Алишер ўғли
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси
Телефон: +966 11 263 52 23
Консул: Азимжон Қобилжонов — +966 56 721 77 31 (Telegram / WhatsApp)
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси (Саудия Арабистони)
Телефон: +966 12 607 72 50
Консул: Шуҳрат Ибрагимов — +966 59 439 08 50 (Telegram / WhatsApp)
Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси
Телефон: +965 2539 6515
Маслаҳатчи: Эргашев Иқболжон Одилжонович — +965 9713 0270
Консул: Тоиров Исломхон Маҳмудхон ўғли — +965 9942 7517
Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчихонаси
+968 7159 5715
Консул: Отабекжонов Рамзбек Отабек ўғли
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси
Консул: Абдуллаев Шуҳрат Анварович — +972 54 485 13 97