Жаҳон | 12:29
12641
6 дақиқада ўқилади

Урушнинг биринчи куни. Эрон ва Исроилдан суратлар

АҚШ ва Исроил Теҳрон ва Эроннинг бошқа шаҳарларини бомбалади. Эрон бунга жавобан Исроил, Қатар, Баҳрайн ва БААга ҳужум қилди.

АҚШ ва Исроил 28 феврал куни эрталаб Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлади. Мамлакатдаги кўплаб обектларга, жумладан, олий раҳнамо оятуллоҳ Али Хоминаийнинг Теҳрондаги қароргоҳига ракета ва бомбалар орқали зарбалар берилди. Шунингдек, Керож (Теҳроннинг ядровий ва ҳарбий саноатнинг муҳим маркази бўлган ҳудуд), Исфахон, Кирмоншоҳ, Табриз ва бошқа йирик шаҳарларда зарбалар қайд этилган.

Нафақат ҳарбий объектлар, балки Эроннинг ҳарбий ва сиёсий раҳбарлари, жумладан, Али Хоминаий, президент Масъуд Пизишкиён ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қўмондонлари Америка ва Исроил зарбаларининг асосий нишонлари сифатида белгилаб олинган.

Дастлабки зарбалардан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп видеомурожаат қилиб, Эрон кучларини қуролларни ташлашга чорлади ва акс ҳолда уларни муқаррар ўлим кутишидан огоҳлантирди. У Эрон халқига ҳам мурожаат қилиб, ҳужумлар тугагунича бошпаналарда қолишга, кейин эса «ҳокимиятни қўлга олиш»га чақирди.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Исроил ҳаракатларининг асосий мақсади – Эронда ядровий қурол пайдо бўлишига йўл қўймаслик эканини айтди ва бу амалиёт якунида «мард Эрон халқи ўз тақдирининг эгаси бўлиши учун шарт-шароит яратилиши»ни маълум қилди.

Эрон ҳукумати «вайронкор» жавоб қайтариш билан таҳдид қилди – ва Исроил ҳудуди бўйлаб зарбалар йўллади (мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди), кўп ўтмай АҚШнинг минтақадаги ҳарбий базалари ҳам ўққа тутилди. Қуйида 28 феврал куни Теҳронда ва Исроил ҳудудларида олинган фотосуратлар келтирилади.

Табриз, Эрон ғарбидаги шаҳар
t.me/israelsecurity
28 феврал кунги портлашлардан кейин Теҳрон узра кўтарилган тутун
Atta Kenare / AFP / Scanpix / LETA
Airbus компанияси Эрон олий раҳбари Али Хоминаийнинг Теҳрондаги қароргоҳи жойлашган ҳудуднинг АҚШ ва Исроил ракета зарбаларидан кейинги кўриниши акс этган тасвирларни эълон қилди. Фотода қора тутун устуни ва жиддий вайронгарчиликни кўриш мумкин. Хоминаий шу ҳудудда доимий яшаган ва юқори мартабали меҳмонларни қабул қилган. У шу кунги зарбалар оқибатида ҳалок бўлди.
Теҳроннинг Нармак тумани — бу ерда Эрон собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажот яшаган. У портлаш вақтида қаерда бўлгани номаълум.
Amir Kholousi / ISNA / AFP / Scanpix / LETA
Нармак тумани ҳудудидан яна бир кадр.
Amir Kholousi / ISNA / WANA / Scanpix / LETA
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеодан кадр. Унда Теҳронда яшовчи киши портлаш оқибатларига қараб тургани акс этган
AFP / Scanpix / LETA
Теҳронда бошпанага чопаётган аёл
Majid Asgaripour / WANA (West Asia News Agency) / Reuters / Scanpix / LETA
Теҳрондаги тирбандлик
Majid Asgaripour / WANA (West Asia News Agency) / Reuters / Scanpix / LETA
Теҳронда яшовчи киши портлаш оқибатларини томоша қилмоқда
AP / Scanpix / LETA
t.me/israelsecurity
Tasnim News Agency / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
t.me/israelsecurity
Шаҳар бўйлаб зарба оқибатлари акс этган видеодан кадр
AFP / Scanpix / LETA
Шаҳар бўйлаб зарба оқибатлари акс этган видеодан кадр
AFP / Scanpix / LETA
28 феврал тонгида Теҳронда ёқилғи қуйиш учун навбат
Majid Asgaripour / WANA (West Asia News Agency) / Reuters / Scanpix / LETA
Теҳрон кўчаларидаги тирбандлик
Sohrab / MEI / SIPA / Scanpix / LETA
Теҳрон дўконларидаги навбатлар
Atta Kenare / AFP / Scanpix / LETA
Теҳронни тарк этишга уринаётган эронликлар
Atta Kenare / AFP / Scanpix / LETA
Теҳроннинг кўриниши
Tasnim News Agency / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Исроил

Эронга берилган зарбалар билан бир вақтда Исроил Ливан жанубидаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати позицияларига бир нечта зарбалар берди. «Ҳизбуллоҳ» Эроннинг энг яқин иттифоқчиси бўлиб, у Исроилга ҳужум қилишга уринишидан хавотирлар бор эди. Эроннинг яна бир прокси гуруҳи – Ямандаги ҳусийчилари эса Исроилни ўққа тутишни ва Қизил денгизда кемалар қатновини блоклай бошлашини эълон қилган.

Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, мактаблар, болалар боғчалари, давлат муассасалари ёпилди, кўнгилочар тадбирлар бекор қилинди. Исроил мудофаа кучлари захирадаги 70 минг аскар сафарбар қилинганини эълон қилди.

Эронга ҳужум бошланганидан тахминан уч соат ўтгач, Теҳрон жавоб ҳаракатларини амалга оширди. Ракеталар Исроилга, шунингдек, Кувайт, Қатар, Баҳрайн ва БААдаги Америка ҳарбий базаларига учирилган. АҚШнинг минтақадаги иттифоқчилари ҳам Эрон зарбаларига учради – Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда ҳам ҳаво тревогаси фаоллаштирилди, ҳолбуки қироллик аввалроқ АҚШга ўз ҳаво ҳудудидан Эронга ҳужум қилиш учун фойдаланишга рухсат бермаслигини маълум қилганди.

Эроннинг Исроил бўйлаб ракета зарбаси. Хайфа, 2026 йил 28 феврал
Rami Shlush / Reuters / Scanpix / LETA
Қуддус. 2026 йил 28 феврал
Ahmad Gharabli / AFP / Scanpix / LETA
Бошпанадаги исроилликлар. Хайфа, 2026 йил 28 феврал
Rami Shlush / Reuters / Scanpix / LETA
Amr Alfiky / Reuters / Scanpix / LETA
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA
Баҳрайн пойтахти Манама. 2026 йил 28 феврал
Reuters / Scanpix / LETA
Баҳрайн пойтахти Манамадаги кўп қаватли бинода Эрон дрони зарбасидан кейин чиққан ёнғин. 2026 йил 28 феврал
Hamad I Mohammed / Reuters / Scanpix / LETA
Дубайда Эрон ракетаси тушган жой. 2026 йил 28 феврал
Altaf Qadri / AP / Scanpix / LETA

Эрон ва Исроил, шунингдек, Форс кўрфазидаги қатор мамлакатлар ўз ҳаво кенгликларини ёпишган.

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид