Жаҳон | 09:20
2733
1 дақиқада ўқилади

Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди

Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси Тошкентда туғилган 11 ёшли фуқаро М.А.нинг йўл-транспорт бахтсиз ҳодисаси оқибатида вафот этиши билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш ҳамда дафн маросимини ўтказишда марҳумнинг оила аъзоларига амалий ёрдам кўрсатди.

Иллюстратив фото

“Дунё” АА хабар қилишича, Тошкент шаҳрида туғилган 11 ёшли М.А. Қатарда сафари давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этган. Маълумотларга кўра, автотранспорт воситаси бошқаруви йўқотилиши оқибатида юзага келган ҳодисада у бош қисмидан олган тан жароҳатлари сабаб ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган.

Қайд этилишича, мазкур воқеа ҳақида маълумот келиб тушиши билан Ўзбекистоннинг Қатардаги дипломатик ваколатхонаси Қатарнинг тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда тезкор тарзда зарур ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш чораларини кўрган.

Шунингдек, марҳумнинг оила аъзоларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилиб, дафн маросимини ташкил этиш масалалари улар билан яқин ҳамкорликда амалга оширилган.

Минтақадаги мавжуд вазият ҳамда транспорт-логистика билан боғлиқ чекловлар инобатга олинган ҳолда, марҳумнинг жасади оиласининг розилиги билан барча миллий ва диний анъаналарга мувофиқ Қатар ҳудудида дафн этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид