Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ҳарбийлар учун Telegramʼдан фойдаланиш хавфли эканини айтди
Владимир Путин Россия ҳокимияти назорати остида бўлмаган алоқа тизимларидан ҳарбийлар фойдаланиши хавф туғдиришини айтди. У бу ҳақда 8 март арафасида «турли касб эгалари бўлган аёллар» билан учрашувда гапирди.
Фото: РБК
Учрашувда Путин алоқа баталони қўмондони Ирина Годунова билан суҳбатлашди. У Telegramʼни «душманга тегишли алоқа тури» деб атади ва Россияда уни блоклаш масаласи кўтарилганини маъқуллади.
«Сиз ҳам бизники бўлмаган ва биз назорат қила олмайдиган алоқа тизимларидан фойдаланиш шахсий таркиб учун хавф туғдиради, деган фикрга қўшиласизми?» — деб сўради Путин. Годунова бу фикрга қўшилишини айтди.
Годунова яна «Max’ни янада такомиллаштириш керак, шунда фронтда ҳаммаси яхши бўлади», деб билдирди.
Россия ҳокимияти феврал ойидан бери Telegramʼни мамлакат ичида блоклашга бўлган уринишларни кучайтирди. РБК ва The Bell нашрлари манбаларига таяниб ёзишича, мессенжерни апрел бошида тўлиқ блоклаш режалаштирилган.
Telegram Украинадаги фронтда россиялик ҳарбийлар учун асосий алоқа воситаларидан бири ҳисобланади. Феврал ўрталарида Россия рақамли ривожланиш вазири Максут Шадаев ҳозирча ҳукумат Telegramʼнинг фронтдаги ишини чеклашни режалаштирмаётганини айтган эди. РБК манбалари ҳам Россия ҳудудида тўлиқ блокировка қилинганидан кейин ҳам мессенжер жанговар ҳудудда ишлашда давом этишини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
22:15 / 22.04.2026