Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
Яна камида олти нафар ҳарбий яраланган.
Ироқнинг Арбил вилоятидаги базага дрон ҳужуми оқибатида Франциянинг 7-ўқчи баталёни ҳарбий хизматчиси Арно Фрион ҳалок бўлди. Бу ҳақда Франция президенти Эмманюэл Макрон X ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирган ва аскарнинг оиласи ҳамда қуролдошларига ҳамдардлик билдирган.
«Бир неча ҳарбий хизматчимиз яраланган. Франция уларни ва уларнинг яқинларини қўллаб-қувватлайди», дея қўшимча қилган Макрон. У жабрланганлар сонига аниқлик киритмаган.
Ижтимоий тармоқларда базага қилинган ҳужумдан кейин йирик ёнғин чиққани акс этган видео тарқалган.
Ўз навбатида, Арбил вилояти губернатори Умид Хошнау ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида олти нафар француз ҳарбийси енгил яраланганини маълум қилган.
«2015 йилдан бери ИШИДга қарши курашда иштирок этаётган кучларимизга бундай ҳужумни қабул қилиб бўлмайди. Улар Ироққа фақат терроризмга қарши кураш доирасида жойлаштирилган», – дея ёзган Франция президенти ва Эрон билан уруш «бундай ҳужумларни оқлай олмаслиги»ни қайд этди.
Француз нашрлари бу мамлакат қуролли кучлари учун АҚШ ва Исроилнинг 28 феврал куни Эронга қарши бошлаган уруши давридаги илк йўқотиш эканини қайд этган.
Арбилдаги француз ҳарбийларига ҳужум ортида ким тургани ҳозирча аниқ эмас. 12 март куни Ироқда ҳаракат қилувчи ва Эрон таъсирида бўлган «Ашаб ал-Кахф» гуруҳи Франция ҳарбий-денгиз флотининг «Шарл де Голл» номли авиаташувчиси Форс кўрфазига олиб келинишига жавобан Франциянинг минтақадаги кучларига зарбалар йўлланишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
18:11
Али Хоминаийнинг беваси тирик экани маълум қилинди
16:57
FT: АҚШ Эрон кампаниясида бир неча йилга мўлжалланган ўқ-дори захирасини сарфлаб юборди
16:28
Уруш. Трамп ғалаба эълон қилди. Наҳотки?
16:20