Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Полша тажрибасини аграр соҳага жорий этишни кўзламоқда
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбарияти ҳамда Полша барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат уюшмаси директори Олаф Хорбанчук ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Фото: iStock
“Дунё” АА хабар беришича, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилган мулоқотда қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш, юқори сифатли уруғчилик тизимини ривожлантириш, барқарор аграр ишлаб чиқаришни таъминлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Полша тажрибасини ўрганиш ва уни Ўзбекистон шароитига мослаштириш, замонавий инновацион ечимларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот якунида томонлар мутахассислар малакасини ошириш, тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни тайёрлаш ва имзолаш юзасидан келишиб олди.
Мавзуга оид
08:39 / 18.03.2026
Жиззахда кластер фермерларни “ютиб юборяпти” - ҳисоб ҳозирча 195:0
07:15 / 18.03.2026
Аграр ерлар географияси: қайси давлатлар етакчи?
14:18 / 17.03.2026
Полша яна бир Россия разведка самолётини тўхтатиб қолди
12:21 / 16.03.2026