Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда 150 млн долларлик туристик мажмуа қурилади
Наманган вилояти Поп туманида қиймати 150 млн доллар бўлган Arashan Resort туристик мажмуаси қурилиши бошланди. Лойиҳа 600 гектар майдонда Япониянинг Nippon Global Education and Assessment компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Наманган вилояти Поп туманида Arashan Resort йирик туристик мажмуаси қурилиши бошланди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Умумий қиймати 150 млн доллар бўлган лойиҳа 600 гектар майдонда ташкил қилинади. Мажмуа тўлиқ ишга туширилгандан сўнг кунлик 2,5 минг нафар сайёҳни қабул қилиш, йиллик 912 минг нафар туристга хизмат кўрсатиш, 2 000 дан ортиқ янги иш ўрнини яратиш имконияти пайдо бўлади.
Бундан ташқари, мажмуа доирасида экологик туризм зоналари, экстремал ва тоғ туризми инфратузилмалари, гастрономик туризм марказлари, саёҳат ва маданий дам олиш масканлари, рекреацион ва соғломлаштириш ҳудудлари ташкил этилади.


Шунингдек, тематик парклар, тоғ чанғиси комплекслари, зиплайн, ресторан ва кафелар, очиқ осмон остидаги кинотеатр, экобозор, болалар майдончалари, спорт майдонлари ҳамда термал сув бассейнлари барпо этилиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, лойиҳа Япониянинг Nippon Global Education and Assessment компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
11:55
Наманганда “чемпион” тадбиркорлар ва йирик инвестиция лойиҳалари қўллаб-қувватланади
11:00
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026