Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-Маскат йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
2026 йил 1 июндан Тошкент-Маскат йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ўзаро сайёҳлар оқимининг ошишига хизмат қилиши кутиляпти.
Ўзбекистон элчиси Абдусалом Ҳотамов Ўмон мерос ва туризм вазири Саййид Иброҳим бин Саид ал-Бусаидий билан учрашув ўтказди, дея хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.
Томонлар учрашувда туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва маданий меросини тарғиб қилиш, шунингдек, сайёҳлик компаниялари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган.
Ўмон томони сўнгги йилларда икки давлат ўртасида туризм ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик изчил ривожланаётганини таъкидлаб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида сайёҳлар сони ортиб бораётганини юқори баҳолаган.
2026 йил 1 июндан Маскат-Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилиши ўзаро сайёҳлар оқимини янада оширишга хизмат қилиши қайд этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон президентининг Ўмонга бўлажак ташрифи арафасида Маскат шаҳрида мамлакатнинг туризм салоҳиятига бағишланган Роад Шов тадбирини ўтказиш ташаббуси қўллаб-қувватланган. Ўмон томони уни ташкил этишда кўмак беришга тайёрлигини айтган.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўмон фуқаролари учун 10 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилганди. 2024 йил 1 июлда эса Ўмон ҳам ўзбекистонликлар учун 14 кунлик давомида ушбу давлатда бўлиш имкониятини тақдим этди.
Мавзуга оид
18:23 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Ўмон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
20:26 / 29.05.2026