Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камида 100 та дарахт эккан шахсга экофаол фуқаро мақоми берилади
Камида мингта дарахт кўчатлари экилишини ташкил қилган ёки “Яшил хайрия жамғармаси” платформасига камида 100 миллион сўм ҳадя қилган тадбиркорлик субъектларига «Эко-ҳамкор» мақоми берилади.
Президентнинг “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармонга асосан, “Яшил билет” тизими жорий қилинади. Бу тизим самолёт, поезд, метро ва такси йўналишларида маршрутнинг карбон изини (таъсирини) аниқлаш ва фойдаланувчиларга маршрутнинг табиатга таъсирини “яшил билет” сотиб олиш орқали компенсация қилиш имконини беради.
Шунингдек, ишлаб чиқариладиган, сақланадиган, ички ва ташқи бозорда реализация қилинадиган маҳсулотлар учун ишлаб чиқариш, сақлаш ва логистика жараёнларидаги карбон изи ҳисобланиб, харидорга маҳсулотнинг атроф-муҳитга таъсирини ихтиёрий равишда компенсация қилиш имконияти яратилади. “Яшил билет” олиш орқали табиатга зарар компенсациясидан тушган маблағлар фақат дарахт кўчатлари экиш ва уларни парваришлаш тадбирларига йўналтирилади.
Бундан ташқари, “Яшил макон” умумиллий лойиҳасини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган шахслар рағбатлантирилади. Жумладан, камида 100 та дарахт кўчатлари эккан шахсга ёки дарахт экиш учун “Яшил хайрия жамғармаси” платформасига камида 10 миллион сўм ҳадя қилган шахсга экофаол фуқаро мақоми берилади. Камида мингта дарахт кўчатлари экилишини ташкил қилган ёки “Яшил хайрия жамғармаси” платформасига камида 100 миллион сўм ҳадя қилган тадбиркорлик субъектларига «Эко-ҳамкор» мақоми берилади.
Бунда тадбиркорлик субъектлари ушбу мақомдан ўз фаолиятини реклама қилишда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Эллик мингдан кам бўлмаган дарахт кўчатлари экилишини таъминлаган ёки “Яшил хайрия жамғармаси” платформасига камида 5 миллиард сўм ҳадя қилган шахсларга «Меценат» унвони берилади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камида 5 та “яшил боғ” ва “яшил жамоат парки”ни ўз ҳисобидан барпо қилган шахсларни “Келажак бунёдкори” давлат мукофоти билан тақдирлаш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
13:40 / 20.05.2026
Тошкент шаҳар ҳокими дарахтлар кесилишига муносабатини айтди
09:22 / 06.05.2026
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
12:23 / 09.04.2026
Янгийўлда 121 та дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди
19:05 / 01.04.2026