Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA одамларни Ойга юбориш санасини эълон қилди
Orion кемаси тўрт кишидан иборат экипаж билан 1 апрель куни Ойга йўл олади. Улар Ер табиий йўлдошини айланиб ўтади ва ортга қайтади. Стартгача тескари саноқ аллақачон бошланди.
Фото: NASA
NASA Artemis-II миссияси 1 апрелдан старт олишини эълон қилди. Эртагаёқ Orion кемаси тўрт кишидан иборат экипаж билан Ойга йўл олади, уни айланиб, сўнг Ерга қайтади. Космик агентлик YouTube каналида тарихий воқеани жонли эфирда намойиш этишни режалаштирмоқда.
Парвоз Space Launch System гигант ракета-ташувчисида амалга оширилади. Синоптикларнинг прогнозларига кўра, қулай об-ҳаво эҳтимоли 80 фоизга етади, шунинг учун мутахассислар оптимистик кайфиятда. Парвознинг захира санаси - 2 апрель.
Экипаж таркибига уч нафар NASA астронавти - Рид Уайзман, Виктор Гловер ва Кристина Кох, шунингдек, Канада космик агентлигидан Жереми Хансен кирди. Агар старт ўз вақтида амалга оширилса, 6 апрель куни кема Ойга яқинлашади ва унинг орқа томонида тахминан 6,6 минг километр масофани босиб ўтади. Улар 10 апрель куни Ерга қайтади.
Миссия 9 кун ва бир соат давом этади, умумий масофа эса тахминан 1,1 млн километрни ташкил этади.
Табиий йўлдош ёнидан учиб ўтиш пайтида астронавтлар унинг баъзи ҳудудларини яқиндан кўрган биринчи одамлар бўлади. Куннинг катта қисмини экипаж суратга олиш, видеога олиш ва кузатувларни қайд этишга бағишлайди.
Ушбу миссия 2028 йилда одамларни Ойга қўндириш учун тайёргарлик босқичи бўлади.
Мавзуга оид
22:15 / 24.03.2026
Олимлар Ойда улкан энергия камарини қурмоқчи – бу инсониятни энергия билан таъминлайди
07:43 / 13.03.2026
14 йил орбитада бўлган NASA сунъий йўлдоши Ерга қайтмоқда
22:57 / 08.03.2026
Илк бор сунъий ой тупроғида нўхат етиштирилди
07:35 / 02.03.2026