Ўзбекистон | 13:42
2617
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?

2026 йилнинг дастлабки икки ойида 57 512 дона автомобил сотилган бўлиб, бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 14,2 фоизга кўп.

Фото: Getty images

Chevrolet бозорнинг асосий қисмидаги улушини сақлаб қолмоқда. BYD илк бор Kia’ни ортда қолдириб, оммабоплик рейтингида иккинчи ўринни эгаллади. Электромобиллар улуши 5,6% дан 8,1% га ўсди.

Статистика фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва йиғилган автомобилларни ўз ичига олган. Импорт моделлар ҳисобга олинмаган.

Энг кўп қайси моделлар сотилган?

Етакчи бешлик Chevrolet моделларидан иборат. Cobalt биринчи ўринда бўлса-да, сотув ҳажми чорак қисмга камайган. Tracker ва Onix кескин ўсишга эришган, Yuan Up сотуви эса 6 баравардан кўпроққа ошган.

Брендларнинг бозордаги ўрни қандай ўзгарган?

BYD ва Kia ўртасидаги курашда фарқ атиги 10 дона автомобилни ташкил этди. Kia сотуви деярли битта моделдан (Sonet) иборат бўлса, BYD сотуви учта: Song Plus, Yuan Up ва Chazor моделларига асосланган.

Қайси моделларда ўсиш юқори бўлди?

Қайси моделлар сотуви пасайди?

Song Pro DMI модели сотуви пасайиши янгиланган Song Plus Champion DMI уни бозордан чиқариб юбораётгани билан изоҳланмоқда.

Қайси нарх сегментида рақобат бормоқда?

7 500 долларгача бўлган қайси моделлар сотилмоқда?

15 666 дона, бозорнинг 27,2% и

7 500–12 000 доллар оралиғида қайси моделлар сотилмоқда?

22 104 дона, бозорнинг 38,4% и

Onix сотуви уч бараварга ошди ва Cobalt харидорларининг бир қисмини тортиб олди.

12 000–17 000 доллар оралиғида қайси моделлар харидоргир?

13 210 дона, бозорнинг 23% и

Энг рақобатли ва тез ўсаётган сегмент. Tracker сотуви 2,3 бараварга ошган, бунга бўлиб тўлаш ва автокредит дастурлари сабаб бўлган бўлиши мумкин.

17 000–25 000 оралиғида қайси моделлар устунлик қилмоқда?

4 333 дона, бозорнинг 7,5% и

25 000–35 000 доллар оралиғида ўзгариш қандай?

Сегментнинг харидоргир моделлари

Қиммат автолар сотуви камайди

35 000 доллардан қиммат моделлар 300 донадан кам сотилган

Malibu ва Sorento сотув ҳажмининг ярмидан кўпроғини йўқотган. Чамаси, қиммат автомобиллар харидорлари импорт автомобилларга эътибор қаратмоқда.

Электромобиллар сотувида ҳолат қандай?

Икки ой давомида 4 649 дона электромобил сотилган, бу бозор умумий ҳажмининг 8,1% ини ташкил этади (ўтган йили 5,6%). Талаб 63,7% га ошган.

  • Гибридлар (PHEV): 2 626 дона. (56%)
  • Соф электромобиллар (BEV): 2 023 дона. (44%)

Ушбу тоифадаги сотувларнинг асосий улуши (83%) учта моделга тегишли. Шунингдек, 2026 йилда Seal 6, Sea Lion 07, ATTO 8 ва Tiggo 8 Pro PHEV каби янги моделлар бозорда мустаҳкам ўрнашди.

Мирзабек Аҳмедов
Тайёрлаган Мирзабек Аҳмедов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид