Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда барча учун бепул базавий мобил интернет жорий қилинади
Жанубий Кореяда операторлар абонентларга ойлик лимит тугаганидан кейин ҳам 400 кбит/с тезликда мобил интернетдан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Ушбу тезлик хабарлар юбориш ёки хариталардан фойдаланиш учун етарли бўлиши керак.
Жанубий Корея Фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги мобил интернетдан базавий бепул фойдаланиш имконияти жорий этилишини эълон қилди. Бу ҳақда Yonhab ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, операторлар абонентларга ойлик лимит тугаганидан кейин ҳам 400 кбит/с тезликда мобил интернетдан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Ушбу тезлик хабарлар юбориш ёки хариталардан фойдаланиш учун етарли бўлиши керак. Мазкур ташаббус мамлакатнинг учта йирик алоқа оператори — SK Telecom, KT ва LG Uplus томонидан қўллаб-қувватланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, режалаштирилаётган чора-тадбирлар лимитсиз тариф режасига эга бўлмаган 7 миллиондан ортиқ абонентга фойда келтиради ва уларга йилига 322 миллиард вон (тахминан 218 миллион доллар) миқдоридаги маблағни тежаш имконини беради.
Шунингдек, ҳукумат алоқа компаниялардан нархи 20 000 вонгача (тахминан 13,5 доллар) бўлган арзон 5G тарифларини ишга тушириш, ёши катта фойдаланувчилар учун интернет трафик ва қўнғироқ дақиқалари пакетларини кенгайтириш, шунингдек метро ва шаҳарлараро поездларда Wi-Fi сифатини яхшилашни талаб қиляпти.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026