Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Курсга сунъий таъсир ўтказиш тарафдори эмасмиз» — Тимур Ишметов
Марказий банк раиси Тимур Ишметовга кўра, олтин нархидаги ўзгаришларни бевосита инфляция билан боғлаш тўғри эмас. «Нима бўлган тақдирда ҳам биз курсга сунъий таъсир ўтказиш тарафдори эмасмиз. Эркин сузиб юришига қўйиб берамиз. Ҳозирги ноаниқликлар шароитида эркин курс бизга кўпроқ ёрдам беради деб ҳисоблаймиз», деди регулятор раҳбари.
29 апрел куни Марказий банкда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Kun.uz мухбири регулятор раисига «Валюта бозоридаги таклиф барқарорлиги бевосита олтин нархининг юқори даражада сақланиб қолиши билан чамбарчас боғлиқ. Агар яқин ойларда жаҳон бозорида олтин нархи кескин коррекцияга учраб, пастласа, Марказий банкда сўмнинг қадрсизланиши ва бу орқали келадиган импорт инфляциясини ушлаб қолиш учун захира режалар борми?» деган савол билан юзланди. МБ раҳбари Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, регуляторнинг қатъий позицияси курснинг эркин сузиб юришини таъминлаш. Шу жиҳатдан курсга сунъий таъсир қилиш сиёсати бўлмайди.
«Бизнинг иқтисодиётга, бюджетга, валюта тушумларига олтин нархининг таъсири кичик эмас. Лекин тўғридан тўғри инфляцияни олтин нархи билан боғлаш, менимча, нотўғри бўлади. Валюта сиёсатида қатъий позициямиз курснинг эркин сузиб юришини таъминлаш. Ўтган йили ҳам тушумлар кўпроқ бўлгани учун миллий валюта қадри ошди. Бу йил дастлабки икки ойда қадрсизланди, март ойида яна тикланди, тўрт ойлик курснинг ўзгариши мана нол фоиз даражага келди. Нима бўлган тақдирда ҳам биз курсга сунъий таъсир ўтказиш тарафдори эмасмиз. Эркин сузиб юришига қўйиб берамиз. Ҳозирги ноаниқликлар шароитида эркин курс бизга кўпроқ ёрдам беради деб ҳисоблаймиз.
Олтин нархи ўзгаришининг таъсири бўлади. Биринчи навбатда, ишлаб чиқарувчилардан олтинни жаҳон бозори нархлари бўйича сотиб оламиз ва миллий валютада ҳисоб-китоб қиламиз. Шунинг учун ҳам курс баландроқ бўлса, ишлаб чиқарувчиларда қўшимча даромад бўлади, бюджетга кўпроқ солиқлар тушади. Биз эса валюта бозоридаги иштирокимизни айнан шу олтинни сотиб олган миқдорга яқинроқ миқдор билан шакллантирамиз, ундан ортиқ ошириш ёки пасайтириш ҳисобига курсга сунъий таъсир қилиш сиёсатимиз йўқ, бўлмайди ҳам», деди Ишметов.
Мавзуга оид
18:09 / 29.04.2026
Ижобий тенденциялар секинлашган ва ташқи хатарлар бор – МБ раиси асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилгани ҳақида
17:55 / 29.04.2026
Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди
11:07 / 29.04.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
19:54 / 28.04.2026