Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жарима балли 12 баллга етган биринчи ҳайдовчи маълум бўлди
ЙҲХХ эълон қилган видеодан кадр
Ўзбекистонда жарима балли 12 баллга етган биринчи ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилиш арафасида турибди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.
“12,5 балл тўплаган эканман. 12 баллик тизим борлигига ишонмасдим. ЙҲХБга чақиришди. Ўз кўзим билан кўриб, баллик тизим ишлашига ишонч ҳосил қилдим. Менинг ишим энди суд орқали кўриб чиқиларкан. Ҳайдовчилик гувоҳномам “решат” бўлиши мумкин”, деган у.
Kun.uz ЙҲХХдан олган маълумотга кўра, бу шахс Сурхондарё вилоятида истиқомат қилади.
Ҳозирда республика бўйича 11 нафар ҳайдовчи ҳисобидан 8-10 оралиқда жарима баллари бор. Уларнинг 5 нафари Тошкент шаҳри, 3 нафари Сурхондарё вилоятидан. Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида бундай қоидабузарлар сони ҳозирча бир нафардан.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 июндан бошлаб ЙҲХ ходимлари қўл режимида тузган баённомалар бўйича балл ҳисоблаш бошланди. 2026 йил 1 апрелдан эътиборан эса, фото ва видеорадарлар орқали қайд этилган айрим турдаги йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун ҳам жарима балларини ҳисоблаш бошланди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-1-моддасига кўра, бир йил ичида жарима баллари 12 баллга етган ҳайдовчилар камида 6 ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Мавзуга оид
11:36 / 01.05.2026
14 та сохта ЙТҲ ва “жабрдийда” Malibu’лар: Тошкентда суғурта фирибгарлиги схемаси фош қилинди
10:03 / 28.04.2026
Навоийда мактаб ўқувчилари бошқарувидаги машина ЙТҲга учради
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
09:00 / 26.04.2026