Ўзбекистон | 21:57 / 03.05.2026
5928
1 дақиқада ўқилади

Кучли ёмғирлар “Чорсу” метро бекати фаолиятига таъсир кўрсатмади - ФВВ

Сув тўпланишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси куч ва воситалари жалб этилган.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда кучли ёмғир натижасида сув оқимлари “Чорсу” метро бекати томон оқиб келаётгани акс этган кадрлар тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг таъкидлашича, сувнинг катта қисми ирригация-дренаж тизими орқали табиий равишда чиқиб кетган.

Сув тўпланишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси куч ва воситалари жалб этилган.

“Айни вақтда метро бекати штат режимида ишламоқда, поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини ноқулай об-ҳаво шароитида эҳтиёткор бўлишга чақирганди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид