Жаҳон | 21:15 / 26.05.2026
561
1 дақиқада ўқилади

Эронда интернет қисман тикланди

Интернет чеклови АҚШ ва Исроил зарбаларидан кейин жорий этилган эди. У 88 кун давом этди — бу тарихдаги энг узоқ узилиш.

Фото : Morteza Nikoubazl / NurPhoto Picture Alliance

Эрон аҳолисининг бир қисми интернетга эга бўлди, деб хабар берди NetBlocks мониторинг ташкилоти.

«Реал вақт маълумотлари шуни кўрсатадики, Эронда халқаро тармоқлардан деярли тўлиқ изоляция қилинган 2093 соат, 88 кундан сўнг, интернетга кириш қисман тикланган», дейилади NetBlocks баёнотида.

Ташкилотнинг таъкидлашича, бу янги тарихдаги энг узоқ давом этган умуммиллий интернет узилишидир.

Эронда интернет 28 февраль куни, АҚШ ва Исроил зарбалари бошланганидан кейин ўчирилди.

26 май куни Эрон президенти Масъуд Пизишкиён интернетга киришни қайта тиклаш тўғрисида буйруқ берди.

Эронда интернетнинг тикланиши барқарор бўладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум, деб таъкидлади NetBlocks.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид