Ўзбекистон | 15:45
8460
2 дақиқада ўқилади

Сергели машина бозорида ноқонуний савдогарларнинг расми илиб қўйилди

Сергели автомобил бозори ҳудудида “сайгаклар”нинг суратлари туширилган огоҳлантириш стенди пайдо бўлган. Махсус эълонлар тахтасига жами 40 нафар шахснинг фотосурати жойлаштирилган. Уларнинг 39 нафари эркак, 1 нафари аёл киши. Ҳар бир сурат тагида фуқаронинг исм-фамилияси ва туғилган йили аниқ кўрсатилган. Бозор маъмурияти ушбу шахслар ноқонуний савдо билан шуғулланиб келганлигини таъкидлаган ҳолда, харидор ва сотувчиларни алданиб қолмасликка чақиряпти.

Май ойининг охирида Сергели автомобил бозорида тезкор тадбир ўтказилиб, воситачилик ва олибсотарлик фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келган 100 киши аниқлангани ва улардан 30 нафарига нисбатан маъмурий қамоқ ёки жарима жазоси тайинлангани маълум қилинганди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Сергели автомобил бозори ҳудудида ноқонуний савдо-сотиқ билан шуғулланиб келаётган шахсларнинг суратлари туширилган огоҳлантириш стенди пайдо бўлган. Махсус эълонлар тахтасига жами 40 нафар шахснинг фотосуратлари илова қилинган. Уларнинг 39 нафари эркак, 1 нафари аёл киши. Ҳар бир сурат тагида фуқаронинг исм-фамилияси ва туғилган йили аниқ кўрсатилган.

Баннернинг пастки қисмида бозорга ташриф буюрувчи харидорларни ҳушёрликка чақирувчи "ОГОҲ БЎЛИНГ, АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ !!!" деган жумла йирик, қизил ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.

Йиллар давомида халқ тилида “сайгаклар” деб аталувчи шахслар харидор ва сотувчи ўртасида бевосита мулоқотнинг камайишига ва сунъий нарх ошишига сабабчи бўлиб келади.

Достон Аҳроров
Муаллиф Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид