Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
«Омонат» ва «Адолат» партияларини бирлаштириш қарори «миллат манфаатларини сиёсий келишмовчиликлардан устун қўйиш» зарурати билан изоҳланмоқда.
Қозоғистоннинг ҳукмрон «Омонат» партияси президентпараст «Адолат» партияси билан бирлашганини эълон қилди. Бирлашиш янги конституция кучга кирганидан кейин бўлиб ўтадиган парламент сайлови арафасида бўлиб ўтди.
Депутат Унзила Шапакнинг айтишича, партияларни бирлаштириш қарори «миллат манфаатларини сиёсий келишмовчиликлардан устун қўйиш» зарурати билан боғлиқ. Унинг сўзларига кўра, бу қадам «жамият ва давлат манфаатларига хизмат қиладиган сиёсий кучларнинг салоҳиятини ошириш»дир, деб ёзди Reuters.
Бирлашиш Қозоғистон сиёсий тизимини ислоҳ қилиш пайтида содир бўлмоқда. Март ойида мамлакатда янги конституция қабул қилинди. У парламент палаталари сонини иккитадан биттага қисқартирди, депутатлар сонини камайтирди ва вице-президент лавозимини қайта тиклади.
Янги конституцияга кўра, парламент 1 июлдан ўз ваколатларини тўхтатади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев сайлов санасини бир ой ичида эълон қилиши керак, жараён эса конституция кучга киргандан кейин икки ой ичида ўтказилади. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ваколатлари 2029 йилда тугайди.
Кенг кўламли конституциявий ислоҳотлардан сўнг, шу йил июнь ойи бошида Қозоғистонда янги «Адолат» сиёсий партияси ташкил этилган эди. Партия рекорд даражадаги қисқа вақт ичида барча зарур тартиб-таомиллардан ўтди. Қозоғистон президенти Администрациясининг собиқ раҳбари Ойбек Дадебай партия раиси этиб сайланди.
«Омонат» партияси (собиқ Нур-Отан) 1999 йилдан бери мамлакатда ҳокимиятда бўлиб, 1991 йилдан 2019 йилгача Қозоғистонни бошқарган ўша пайтдаги президент Нурсултон Назарбоев раҳнамолигида ташкил этилган.
Янги «Адолат» партияси 2019 йилда Назарбоев ўз вориси сифатида танлаган Тўқаевга тўлиқ содиқ ҳисобланади ва унинг раҳбариятига президентнинг энг яқин ёрдамчилари киради.
Мавзуга оид
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
14:02 / 09.06.2026