Иқтисодиёт | 12:11
2016
2 дақиқада ўқилади

Солиқдан энг кўп қарзи бор қурилиш компаниялари маълум қилинди

Солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш компанияларининг умумий қарзи 2,5 трлн сўмга етди. Шундан 618,6 млрд сўми 10 та компания ҳисобига тўғри келади.

Photo: Kun.uz 

2026 йил 1 июн ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш корхоналари сони 1964 тани ташкил этяпти, дея хабар берди Солиқ қўмитаси.

Уларнинг умумий қарздорлиги 2,5 трлн сўмга етган. Шундан 618,6 млрд сўми, яъни 24,1 фоиз солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади:

  • "AZIYA INVEST FAVORITI" МЧЖ – 140,2 млрд сўм;

  • "TASH CONSTRUCTIONS HOUSE" МЧЖ – 102,4 млрд сўм;

  • "OQBULOQ OBOD GUZARI" МЧЖ – 92 млрд сўм;

  • "TAMIRLASH QURISH SERVIS" МЧЖ – 76,7 млрд сўм;

  • "AGRO ASIA TRADE SERVIS" МЧЖ – 39,8 млрд сўм;

  • "GRAND ROAD TASHKENT" МЧЖ ҚК – 38,2 млрд сўм;

  • "USTA OBID BREND" МЧЖ – 37,9 млрд сўм;

  • "OLTIN BALIQ" МЧЖ – 33,2 млрд сўм;

  • "NATIONAL ROAD INVEST" МЧЖ – 29,4 млрд сўм;

  • "DSK BINOKOR" МЧЖ – 28,8 млрд сўм.

Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 817,4 млрд сўмни, Андижон вилоятида 329,1 млрд сўмни, Тошкент вилоятида 304,5 млрд сўмни ташкил этган.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид