Жамият | 10:00
1914
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда каналга тушиб кетган иккинчи боланинг жасади ҳам топилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Бўзсув каналига тушиб кетган икки нафар вояга етмаган болани қидириш ишлари якунланди. Қутқарувчилар томонидан иккинчи боланинг жасади ҳам сувдан топиб олинди.

Фото: Видеодан кадр

Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 17 июн куни Бўстонлиқ тумани Обод маҳалласида содир бўлган. 2016 ва 2018 йилларда туғилган икки нафар бола яшаш уйи яқинидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.

Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушгач, қутқарувчилар томонидан кенг кўламли қидирув ишлари ташкил этилган. Аввалроқ болалардан бирининг жасади топилган эди.

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ғаввос-қутқарувчилари томонидан олиб борилган навбатдаги қидирув ишлари давомида кеча соат 16:50 да иккинчи боланинг жасади ҳам аниқланиб, сувдан олиб чиқилди.

Бўзсув каналида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида икки нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид