Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар учун Ветнамга кириш қоидалари ўзгарди
Ветнам ҳукумати мамлакатга келаётган барча чет эл фуқаролари учун мажбурий электрон рўйхатдан ўтиш тартибини жорий қилди. Янги талаб 22 июндан кучга кирган бўлиб, у Ветнамга саёҳат қилувчи Ўзбекистон фуқароларига ҳам татбиқ этилади.
Ветнам Социалистик Республикаси Иммиграция хизмати маълумотига кўра, эндиликда мамлакатга киришдан олдин барча йўловчилар махсус электрон шаклни тўлдириши шарт. Янги тартиб Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 23 июндаги HY561 рейсидан бошлаб амал қилади.
Йўловчилар Ветнамга учишдан олдин расмий электрон портал орқали Pre-Arrival Information шаклини тўлдириши, аризани мамлакат чегарасини кесиб ўтишдан камида 72 соат аввал юбориши лозим.
Рўйхатдан ўтиш якунланганидан кейин шакл бўйича тақдим этилган QR-кодни смартфонда сақлаб қўйиш ёки қоғозга чиқариб олиш тавсия этилади. Мазкур QR-код Ветнам чегара назоратидан ўтиш вақтида талаб қилиниши мумкин.
Авиаташувчи йўловчиларни сафар олдидан барча ҳужжатларни расмийлаштириб, янги талабларни олдиндан бажаришга чақирди.
Мавзуга оид
10:45 / 18.06.2026
“Попай операцияси” – АҚШ уруш пайтида иқлимга таъсир кўрсатиб Ветнамни тошқинлар остида қолдирганми?
12:15 / 29.12.2025
Vingroup Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва туризм лойиҳаларини ўрганмоқда
21:04 / 13.12.2025
Ветнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади
07:16 / 29.11.2025