Жаҳон | 18:02
758
1 дақиқада ўқилади

Путиннинг эҳтимолий вориси деб ҳисобланган Сергей Иванов вафот этди

Россия Мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбари Сергей Иванов вафот этди. У 73 ёшда эди.

Фото: Михаил Климентьев / РИА Новости

Сергей Иванов сўнгги ўн йилликлардаги энг нуфузли рус амалдорларидан бири эди. Турли йилларда у бош вазир ўринбосари ва ҳукуматнинг биринчи ўринбосари, мудофаа вазири, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби, президент маъмурияти раҳбари лавозимларида ишлаган.

2016 йилдан 2026 йил февралигача Иванов президентнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экология ва транспорт масалалари бўйича махсус вакили лавозимида ишлади. Сўнгги пайтларгача у Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлиб келган.

2007 йилда Иванов Владимир Путиннинг вориси бўлиш учун энг эҳтимолий номзодлардан бири ҳисобланган, аммо «аппарат курашида» Дмитрий Медведевга ютқазган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид