Жаҳон | 21:31 / 26.06.2026
1197
2 дақиқада ўқилади

Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади

Эрон Ҳўрмуз бўғозидаги кемаларга камида тўртта дрон учирди, деди АҚШ президенти Доналд Трамп. У Эрон ҳукуматини ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда айблади.

Фото: Tierney L. Cross / Getty Images

Трампнинг сўзларига кўра, Эрон дронларидан бири юк кемасининг юқори палубасига зарба берган. У шикастланган, аммо йўлни давом эттира олган. Қолган учта дрон америкалик ҳарбийлар томонидан уриб туширилган.

«Бу бизнинг ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувимизнинг аҳмоқона бузилиши экани аниқ», деб ёзди АҚШ президенти ижтимоий тармоқда.

25 июнь куни Буюк Британия денгиз савдо операциялари бошқармаси (UKMTO) Ҳўрмуз бўғозидаги Уммон қирғоқларида кемага ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди. The Wall Street Journal нашрининг америкалик манбаларига кўра, кемага Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) зарба берган. Ҳужум туфайли БМТ Халқаро денгиз ташкилоти денгизчиларни Ҳўрмуз бўғозидан эвакуация қилишни тўхтатди.

18 июнь куни Эрон ва АҚШ ўртасидаги тинчлик келишуви кучга кирди. Ҳўрмуз бўғози орқали эркин кема қатнови меморандум бандларидан бири бўлди. 25 июнь куни ИИҚК Ҳўрмуз бўғози орқали фақат Эрон ҳукумати томонидан тасдиқланган йўллар орқали хавфсиз ўтиш мумкинлигини маълум қилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид