21 Октябрь

Андижон шаҳрида яшовчи Қобилжон Мусаев пропан газ баллони билан ишловчи, уйни иситишга мўлжалланган маиший печ ихтиро қилди. У Kun.uz мухбири билан суҳбатда ўзи яратган печ ҳам иқтисодий жиҳатдан самарали, ҳам хавфсиз экани ҳақида сўзлаб берди.

Шифокор коронавирус юқтирган беморларни даволаш вақтида ўзи ҳам шу касалликка чалиниб, вафот этганига 1 йилдан ошди.

19 Октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижон вилоятида «Тез ёрдам» шифокорига оғир тан жароҳати етказган шахсга жиноий иш қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллангани ҳақида хабар берди.

18 Октябрь

Пахтаободда беморнинг маст қариндоши тез ёрдам шифокорини дўппослаб, унинг бурнини синдирди. Магистратурада ўқиётган ёш врачнинг ота-онаси бу воқеадан кейин фарзанди тез ёрдамда ишлашига қарши бўлмоқда.

16 Октябрь

«Миллий тикланиш» демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров бугун андижонлик сайловчилар билан учрашди.

13 Октябрь

Шифокор коронавирусни айнан беморларга муолажа қилиш вақтида юқтириб олганини Андижон вилояти СЭОМ тасдиқлаган. Соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари уч боласи билан боқувчисиз қолган аёлни сарсон қилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида пулли кўприк пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Булоқбоши тумани ҳокимлиги ҳолат бўйича маълумот берди.

12 Октябрь

Андижон давлат тиббиёт институтида 743 нафар ходимнинг иш ҳақидан 100–300 минг сўмдан пул ҳашар учун деб ушлаб қолинган. Институт бу маълумотни “фейк” деб атаган эди, бироқ адлия органининг аралашуви билан ҳолат тасдиқланди ва пуллар қайтарилди.

9 Октябрь

Икки ҳолатда фирибгарлар ўзганинг ишончига кириб, ерларни сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

8 Октябрь

Қамчиқ довонида 9-10 октябрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир-қор) бўлиши кутилаётгани сабабли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди.

6 Октябрь

Беш йилдан бери газсиз яшаб келаётган Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлар аҳолисига, Kun.uz'даги мақоладан кейин, газ улаб берилди. Ойбулоқликлар эса энди ариқдан сув ичмайди: маҳаллага ичимлик суви тортилди, симёғочлар алмаштирилди, яқинда йўлга асфальт ҳам ётқизилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво шароити туфайли Қамчиқ довонида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни хавфсизлик чораларини кўришга чақирди.

Кўпроқ янгилик
Top