Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, 6 октябрь куннинг иккинчи ярмида А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек вақти-вақти билан туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1,+4 даража, кундузи +4,+7 даража бўлиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан вазирлик ҳайдовчилардан довон йўлида ҳаракатланаётган вақтда барча хавфсизлик чораларини кўришга чақирди.















