12 Июнь

Қўқон шаҳрида 23-24 июнь кунлари Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилиши ва Туризм бўйича ишчи гуруҳнинг XV йиғилиши бўлиб ўтади

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида фуқарони Ўш давлат университетига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати хабар бермоқда.

11 Июнь

Марғилон шаҳрида табиий газ тармоғи ўтказиб бериш мақсадида аҳолидан йиғилган пулларни ўзлаштириб юборган фирибгарлар қўлга тушди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар қилмоқда.

10 Июнь

“Марғилон” ТИФ божхона постида экспорт қилиш тақиқланган 2 миллиард 348,9 миллион сўмлик 1014 тонна минерал ўғит товарлари тўхтатиб қолинди.  Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.

Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармасида туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ бўлимлари ва ФҲДЁ архиви томонидан 2021 йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар, давлат хизматлари марказларининг бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан интеграциялашуви, ташкил этилган янги хизмат турлари бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Водил қишлоғи, Бўстон оралиқ кўчаси 19-уйда хўжағат (малина) етиштирилади.

Қўқон университетида бўлиб ўтаётган “TechnoWays“ технологик ривожланиш марафони доирасида ўтказилган велопойгада Қўқон шаҳар ҳокими маррани биринчи бўлиб забт этди. Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлиги aхборот хизмати хабар бермоқда.

9 Июнь

Ёзёвон туманида фермер хўжалиги раҳбаридан 500 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Қўқон шаҳрида фуқаронинг машинасини жарима майдонидан чиқаришини айтиб, пул талаб қилган эркак ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

8 Июнь

7 июнь куни соат 10:05да Фарғона шаҳар, «Бобур» МФЙ, А.Қодирий кўчаси кўп қаватли 28-уйнинг 62-хонадони балконида уй жиҳозлари ёнган. Ёнғин пайтида 6 кишининг ҳаёти сақлаб қолинган.  Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати Kun.uz га хабар бермоқда.

“Турк ҳаво йўллари” авиакомпанияси Истанбулдан Фарғонага илк парвозини амалга оширди. Истанбулдан 165 нафар йўловчи билан Фарғона халқаро аэропортига келиб қўнган самолёт тантана билан кутиб олинди. 

7 Июнь

Қувасой шаҳрида ҳужжати бўлмаган 80 миллион сўмлик 22 дона кондиционер ва 5 дона чангюткич маиший техника товарлари қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят Божхона қўмитаси ахборот хизмати Kun.uz’га хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top