Ўзбекистон | 12:57 / 08.06.2021
2803
1 дақиқада ўқилади

“Турк ҳаво йўллари” Истанбулдан Фарғонага илк парвозини амалга оширди 

“Турк ҳаво йўллари” авиакомпанияси Истанбулдан Фарғонага илк парвозини амалга оширди. Истанбулдан 165 нафар йўловчи билан Фарғона халқаро аэропортига келиб қўнган самолёт тантана билан кутиб олинди. 

Вилоят ҳокимлиги aхборот хизматининг маълум қилишича, Фарғона халқаро аэропорти директори Тимур Халилов ва “Турк ҳаво йўллари”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош директори Селим Қаҳриман самолёт трапи олдида рамзий лента қирққан.

Турк пилотлар ҳамда экипаж аъзолари нон ҳамда гуллар билан кутиб олинган.

Дунёдаги энг йирик авиaкомпаниялардан бири, жаҳоннинг 120 дан зиёд давлатларига, 300 ортиқ аэропортларга чартер ва мунтазам рейсларни амалга ошириб келаётган “Турк ҳаво йўллари” самолётлари ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Истанбул-Фарғона-Истанбул йўналишида қатновларни амалга ошириши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзавиация” агентлиги томонидан 2021 йил 15 апрелда Туркия Республикасининг “Turkish Airlines” авиакомпаниясига Истанбул-Урганч-Истанбул ва Истанбул-Фарғона-Истанбул йўналишларида Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилган.

Аввалроқ, Фарғонадан Истанбулга илк парвоз амалга оширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид