Ўзбекистон | 11:27 / 01.05.2024
12015
1 дақиқада ўқилади

Булоқбоши туманига янги ҳоким тайинланди

У Булоқбоши тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Андижон вилояти Булоқбоши туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Фурқатбек Бўтахонов Булоқбоши тумани ҳокими лавозимида иш бошлади.

Фурқатбек Бўтахонов 1985 йилда Хўжаобод туманида туғилган. 2013 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолияти давомида молия, электр таъминоти, иқтисодиёт, инвестиция ва аҳоли бандлигини таъминлаш соҳаларида ғазначи, ҳисобчи, бўлим бошлиғи, бош мутахассис ҳамда туман ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган. 

У ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Бундан олдин Ўткирбек Маъмуров Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У Булоқбоши тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди. 

Мавзуга оид